Дунё янгиликлари

Россия Федерация Кенгашида Ҳаж-2019 якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди

Чоп этилди Oktabr 4, 2019 Россия Федерация Кенгашида Ҳаж-2019 якунлари бўйича йиғилиш ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгашида Ҳаж-2019 мавсуми якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажлис Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари, Россия ҳукуматининг Ҳаж масалалари бўйича вакили Илёс Магомед-Саламович раҳбарлигида ўтказилган. Йиғилишда шунингдек, Россия муфтийлар кенгаши ва РФ мусулмонлари идораси раиси топшириғига кўра, РМК раисининг биринчи ўринбосари Рушан ҳазрат Аббасов ҳамда РМКнинг Ҳаж оператори, «Муслим-тур» МЧЖ бош директори Али Гурдинлар иштирок этди.

Ушбу йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берилиб, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича таклифлар эшитилган. Жорий йилги мавсумда 25 минг нафар россиялик Ҳаж ибодатини амалга оширган.

Йиғилишда Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилгани маълум қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати