Ўзбекистон янгиликлари

“Tashkent Book Fest” да “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази ҳам иштирок этмоқда

Чоп этилди Oktabr 4, 2019 “Tashkent Book Fest” да “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази ҳам иштирок этмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Тошкентда 2-4 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган “Tashkent Book Fest – 2019” халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида Адлия вазирлиги “Адолат”ҳуқуқий ахборот маркази ҳам иштирок этмоқда.

Марказ учун ажратилган бўлимда марказда чоп этилган 100 дан ортиқ юридик адабиётлар ва кўргазма материаллар меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Шунингдек, тадбирда бир қанча номинациялар бўйича танловлар эълон қилинган. “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилган“Амир Темур ва Франция” китоби“Ижтимоий оммабоп” йўналиши бўйича танловда иштирок этмоқда.

 

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими