Янгиликлар

Тошкентда илк марта Туркий кенгашнинг бизнес форуми ўтказилади

Чоп этилди Oktabr 4, 2019 Тошкентда илк марта Туркий кенгашнинг бизнес форуми ўтказиладиda fikr bildirishni o'chirish

3 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

6 октябрга қадар давом этадиган ташриф доирасида Боғдод Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади. Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади. Боғдод Амреевга ТТДҲК котибияти делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Таъкидлаш керакки, Туркий олам Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва бизнес форуми Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонасининг фаол кўмагида ўтказилмоқда.

Начало формы

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Қирғизистонда ўтказилган Туркий тиллар саммитда иштирок этганди. Ўзбекистон Сенати жорий йилнинг 14 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги 2009 йил 3 октябрда имзоланган Нахичеван битимини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллаган эди. 15 октябрда эса Туркий кенгаш саммитида қатнашиш учун Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга бориши кутилмоқда.