Янгиликлар

Таиландда 6 та фил ҳалок бўлди. Улар чўкаётган фил боласини қутқармоқчи бўлган

Чоп этилди Oktabr 7, 2019 Таиландда 6 та фил ҳалок бўлди. Улар чўкаётган фил боласини қутқармоқчи бўлганda fikr bildirishni o'chirish

Таиланднинг Кхауяй миллий паркида олтита фил сувга чўкиб ҳалок бўлди, дея хабар берди «Интерфакс».

Хабарга кўра, фил боласи Хаев Нарок шаршараси яқинидаги дарё кечувида сирпаниб кетган ва тўда аъзолари уни қутқаришга уринган. Натижада фил боласидан ташқари яна бешта катта фил ҳалок бўлди.

Яна иккита фил қутқариб олинди. Мутахассислар қутқариб олинган жониворлар ҳам ҳаёт учун курашиши оғир кечади сабаби ҳалок бўлган тўда аъзолари уларга жамоа сифатида кўмак берган, деб ҳисобламоқда. Филлар ниҳоятда таъсирчан ҳайвон ҳисоблангани учун ҳам қурбон бўлган гуруҳдошларини кўп ёдга олади.

Шаршара яқинида бу каби фожиалар аввал ҳам содир бўлган. 1992 йилда шунга ўхшаш вазият юз бериши натижасида саккизта фил ҳалок бўлганди.

Таиландда тахминан етти мингта Осиё филлари ҳаёт кечиради.