Слайдер

НАШРИЁТИМИЗ ДИПЛОМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Чоп этилди Oktabr 7, 2019 НАШРИЁТИМИЗ ДИПЛОМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИda fikr bildirishni o'chirish

«Мовароуннаҳр» нашриёти 2–4 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Ўзэкспомарказда ўтказилган «Tashkent Book Fest – 2019» – I Халқаро китоб кўргазмасида фаол иштирок этди ва махсус диплом билан тақдирланди.

Тадбирга дунёнинг етти мамлакатидан келган 16 нашриёт вакиллари ҳамда юртимиз китобсеварлари “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган Абу Муин Насафийнинг тўрт жилдли “Табсиратул адилла” (Дин асослари бўйича далиллар баёни), Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий”, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Оилада фарзанд тарбияси”, “Расулуллоҳнинг муборак васиятлари”, “Расулуллоҳнинг мўъжизалари” ҳамда диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишдаги бошқа асарларнинг мазмун-моҳияти ва дизайнини юқори баҳоладилар.

Тадбирда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қаламига мансуб “Расулуллоҳнинг мўъжизалари” китоби энг кўп сотилган асарлар сирасидан жой олди.