Мақолалар

Ҳар ким ўз ишини қилсин!

Чоп этилди Oktabr 9, 2019 Ҳар ким ўз ишини қилсин!da fikr bildirishni o'chirish

Ҳазрати Исога бир нодон киши ҳамроҳ бўлди. Йўлда кетишар экан, бир қудуқ атрофида ётган суякларни кўриб қолди. Ҳазрати Исога: «Эй йўлдош дўстим, ўликларни тирилтирадиган муборак сўзларингизни менга ҳам ўргатсангиз. Менинг ҳам инсонларга фойдам тегса, ўликларга жон бахш этсам!», деб сўради. Ҳазрати Исо: «Жим бўл! У сен қиладиган иш эмас!», деб жавоб бердилар. Лекин бу жоҳил кимса у зотни ҳол-жонларига қўймай: «Агар менга ўргатмасангиз, у муборак сўзларни ўзингиз ўқингда, мана бу суякларни тирилтиринг», деди. Ҳазрати Исо нодоннинг ишидан хафа бўлиб: «Эй Роббим, нега бу одам ўзининг ҳолидан бехабар бошқаларнинг дардига дармон бўлишга уринаяпти?!»  дедилар. Ноилож, ҳазрати Исо Аллоҳга дуо қилдилар. Аллоҳ суякларга жон берди. Суяклар орасидан баҳайбат шер чиқди ва бир панжа уриб нодонни ўлдириб қўйди.

Эй Парвардигор! Бўлмағур, фойдасиз нарсалардан бизни узоқлаштир. Бизга асал бўлиб кўрингани заҳар, нажотдек туюлгани тузоқ бўлиб чиқар экан. Бизга ҳар нарсани асл ҳолича кўрсат!

Нўмонхон Жаҳонгиров,

Балиқчи тумани «Жаҳонгирхон» масжиди имом ноиби