Дунё янгиликлари

БМТ Афғонистонда болаларнинг хавфсизлиги борасидаги вазият оғирлашганини маълум қилди

Чоп этилди Oktabr 9, 2019 БМТ Афғонистонда болаларнинг хавфсизлиги борасидаги вазият оғирлашганини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳисоботида Афғонистонда болаларнинг мамлакатдаги хавфсизлиги борасидаги вазият ёмонлашганлиги қайд этилди. БМТ бош котиби Антонио Гутерреш ўзига тақдим этилган ушбу ҳисоботдаги маълумотларни ўқиганидан кейин хавотирга тушганлигини билдирди, деб ёзмоқда Regnum.

Ҳисоботга кўра, охирги тўрт йилда Афғонистонда болаларга нисбатан зўравонлик қилинганлиги бўйича 14 минг ҳолат қайд этилган. Уларнинг 3500 мингтасида болаларнинг ҳалок бўлганлиги, яна 9 мингдан ортиқ вазиятларда турли даражадаги тан жароҳати олгани кузатилган.

БМТ бош котиби ҳодисалар сони, жиддийлиги ва болаларга нисбатан қилинаётган зўравонликларнинг турлича эканидан хавотирга тушганлигини маълум қилди.

У жаҳон ҳамжамиятини Афғонистондаги ушбу вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун иложи борича тезроқ керакли ҳаракатларни амалга оширишга чақирди.

Ҳисоботдаги маълумотлар бўйича 2015 йилдан бери авиация ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган болаларнинг сони кескин ўсган.