Мақолалар

ОТА-ОНАМНИ ЭСЛАБ

Чоп этилди Oktabr 9, 2019 ОТА-ОНАМНИ ЭСЛАБda fikr bildirishni o'chirish

Кун-тун ишлаб яйрарди отам,

Тўқсонда чок йўрмарди онам,

Кўрганларим ўргатди, болам:

Меҳнат билан қаримас одам.

 

Бисмиллоҳ, деб эшик оч – роҳат,

Бисмиллоҳ, деб донлар соч – роҳат,

Илм – уммон, от қулоч – роҳат,

Меҳнат билан қаримас одам.

 

Улғайган ҳар ниҳолинг билан,

 Ҳосил берган аъмолинг билан –

Эшсан, демак, камолинг билан,

Меҳнат билан қаримас одам.

 

Ҳимматинг дур, нур, неъмат бўлди,

Заҳматинг элга қувват бўлди,

Ўзингга энг кўп давлат бўлди,

Меҳнат билан қаримас одам.

 

Пешонангни тириштирмас кин,

Жаҳл солмас юзингга ажин,

Ғийбатларга вақтинг йўқ.

Чин, чин:

Меҳнат билан қаримас одам.

 

Ўч пажмурда этмас қалбингни,

Хасад юки эгмас қаддингни.

Сийлайверар ёшинг, қадрингни –

Меҳнат билан қаримас одам.

Муҳтарама УЛУҒОВА

27 сентябрь 2019 йил