Мақолалар

Идишнинг оғзидан ичиш макруҳдир

Чоп этилди Oktabr 10, 2019 Идишнинг оғзидан ичиш макруҳдирda fikr bildirishni o'chirish

رَوَى الشَّيْخَانُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَشْرَبَ مِنْ فيِ السَّقَاءِ أَوِ الْقِرْبَةِ (فَمِهَا)

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) идиш ёки мешнинг оғзидан ичишдан қайтардилар”.

Бундай ичиш одобсизлик бўлиб, сувга соғлиққа зарар етказувчи нарсалар тушиши мумкин, улардан сақланиш лозим. Чунки инсон оғзида ўзи билмаган ҳолда кўп зарарли моддалар ва касаллик микроблари бўлади. Улар бошқаларга ҳам юқишидан сақланиш керак.

 

Усмонхон АЛИМОВНИНГ

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм