Дунё янгиликлари

Россияда Мусулмон шифокорлар иттифоқи тузилди

Чоп этилди Oktabr 10, 2019 Россияда Мусулмон шифокорлар иттифоқи тузилдиda fikr bildirishni o'chirish

Россияда илк бор Мусулмон шифокорлар ва тиббиёт ходимлари иттифоқи ташкил этилди. Иттифоқ президенти Рамиль Хисамовнинг «Татар-информ» нашрига маълум қилишича, янги тузилмага тиббий маълумотга эга мусулмонлар аъзо бўлиши мумкин.

– Иттифоқимиз жамиятдаги талабдан келиб чиққан ҳолда, Ислом қоидаларига жавоб берувчи ҳалол тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Биз суннатга мувофиқ қандай овқатланиш, ухлаш, яшаш кераклигини ўргатамиз, – деди Хисамов.

Қайд этилишича, нафақат олий ва ўрта тиббий маълумотга эгалар, балки тиббиёт ўқув даргоҳининг талабалари ҳам иттифоққа қўшилиши мумкин. Асосий шарт – мусулмон бўлиш.

islam-today.ru