Мақолалар

Араб тилида гаплашамиз (2-дарс)

Чоп этилди Oktabr 11, 2019 Араб тилида гаплашамиз (2-дарс)da fikr bildirishni o'chirish

الصَّلَاةُ – Намоз

Ушбу дарсимизни газетхонларимиз қизиқишларини эътиборга олган ҳолда “Намоз” мавзусига бағишладик. Шу боис мавзуга доир луғат, ибора ва жумлалар билан танишиб ўтамиз:

صَلَاةُ الْفَجْرِ   (солатул фажр) – Бомдод намози

صَلَاةُ الْظُهْرِ  (солатуз зуҳр) – Пешин намози

صَلَاةُ الْعَصْرِ  (солатул ъаср) – Аср намози

صَلَاةُ الْمَغْرِبِ   (солатул мағриб) – Шом намози

صَلَاةُ الْعِشَاءِ   (солатул ъиша) – Хуфтон намози

صَلَاةُ الْوِتْرِ   (солатул витр) – Витр намози

صَلَاةُ الْجُمُعَةِ    (солатул жумуъа) – Жума намози

صَلَاةُ التَّرَاوِيْحِ  (солатут таровиҳ) – Таровиҳ намози

صَلَاةُ الْعِيْدِ   (солатул ъийд) – Ҳайит намози

عِيْدُ رَمَضَانَ        (ъийду Рамадон) – Рамазон ҳайити

عِيْدُ الْاَضْحَى (ъийдул адҳа) – Қурбон ҳайити

أَتَوَضَّاءُ    (атаваддау) – Таҳорат оламан

اُصَلِّى    (усоллий) – Намоз ўқийман

أَيْنَ الْمَسْجِدُ؟   (айнал масжид) – Масжид қаерда?

أَيْنَ الْحَمَّامُ؟   (айнал ҳаммам) – Таҳоратхона қаерда?

فَرْضٌ   (фард) – Фарз

وَاجِبٌ  (важиб) – Вожиб

سُنَّةٌ (сунна) – Суннат

نَافِلَةٌ  – (нафила) Нафл (ихтиёрий, қўшимча намоз)

اُصَلِّى صَلَاةَ الْجُمُعَةِ فِي الْمَسْجِدِ (усоллий солатал жумуъа фил масжид) – Жума намозини масжидда ўқийман

مَسْجِدُ حَضْرَتِ الْاِمَامِ فِي مَدِينَةِ طَشْقَنْدَ(масжиду ҳадратил имам фий мадинати тошқонд) –  Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди

Араб тилида сўзларнинг охирги ҳаракати ёзувда берилса-да талаффуз қилинмайди. Юқорида кўриб чиққан луғатларнинг қавс ичидаги ўқилиши сингари.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Ибодулла АҲРОРОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 16-сонидан