Мақолалар

Уйланиш ва оила одоблари

Чоп этилди Oktabr 12, 2019 Уйланиш ва оила одоблариda fikr bildirishni o'chirish

Биринчи фасл

Солиҳа аёлга уйланиш ло­зим. (Чу­­нончи, Расулуллоҳ сол­лалло­ҳу алайҳи ва саллам: “Аёл кишига тўрт нарсаси: бой­лиги, насаби, гўзаллиги ва дини учун уйланилади. Диндори­ни танланг, барака топасиз” (Имом Бухорий ривояти), деганлар – И.И.).

Йигит уйланмоқчи бўлган қиз аввал турмушга чиқма­ган бўлиши керак. Тўрт ҳо­латда хотин эридан паст, тўрт ҳо­латда баланд бўлиши керак: аёл ёш ва бўй, мол ҳамда насаб жиҳатидан эридан паст, ҳусн ва хулқ, одоб ва иффатда эридан юқори туриши лозим.

Олти турли аёлга уйланиб бўлмайди. 1. Бола туғмайди­ган (бепушт). 2. Эрининг моли­ни авайламайдиган. 3. Мин­нат қилувчи. 4. Нола ва фарёд қилувчи. 5. Шарм ҳаё­сиз, ибосиз ва иффатсиз (унинг иффатсиз, номуссиз эканини ҳамма билса). 6. Кўри­ниши хушсурат, аммо асли нопок, бадфеъл аёлга.

Эр хотинига яхши муомала қилиши керак. Очиқюзли бўлиш ва беҳудага ғазаб қил­маслик лозим. Чунончи, эр аёлига олийжаноб бўлиши, яъни мурувват ва футувват кўрсатиши зарур.

Хотини жаҳлдор ва қўпол бўлса, унинг жафосига сабр қилиб, муросаю мадора ва тўғри муомалада бўлиш керак.

Эр аёли ва қўл остидагилар­га ҳалол йўл билан нафақа қилиши керак. Агар нафақа ва кийинтиришда молнинг ҳа­лоллигида иш­тибоҳ бўлса, уни кийимга сарфлаган маъқул.

Эр аёлининг ҳавойи нафс­га берилишига йўл қўймасли­ги керак.

Эр аёлини рашк қилиши лозим. Уни номаҳрамлар би­­лан хилватда қолишига им­кон бермаслиги зарур.

Хотин такаббурлик қилиб, эрининг имкони ва тоқати етмайдиган нарсаларга ун­даса, эр унга одоб бериши керак. Аввало, насиҳат қили­ши лозим. Бу ҳам фойда бер­маса, бир ой ётоғини алоҳи­да қилиши керак. Агар аёли хатосини тушуниб етиб, тавба қилса, аввалгидек унга мар­ҳаматли бўлиш зарур.

Иккинчи фасл

Хотин эрининг рухсатисиз кўчага чиқмайди. Бегона ва номаҳрам кишиларни уйига киритмайди. Эрининг молини берухсат ишлатмайди.

Аёл ўзининг зиммасидаги рўзғор юмушлари ва бошқа ишларни тартиб билан адо этади.

Эри шод бўлса, шод, ғам­гин бўлса, ғамгин бўлади.

Эрининг топганига қаноат қилади.

Эрини қўллаб-қувват­лайди. .

Эри вафот этса, мотам ту­тиб, тўрт ою ўн кун идда ўти­ради.

Ҳаммом одоблари

Ҳаммом одоби баёнидадир. Бунинг олти одоби бор.

Биринчи одоб. Ҳаммомга авратни ёпадиган кийим (лун­ги) билан кириш.

Иккинчи одоб. Сув қуяётиб ёки ҳаром тукларни олишдан бошқа пайтда аврат аъзоларни, ҳаммомда хоҳ холи, хоҳ холи бўлмасин, очмаслик керак. Бегонанинг авратига қарамаслик керак.

Учинчи одоб. Сувни исроф қилмаслик ва сачратмаслик керак.

Тўртинчи одоб. Ҳаммом­да тиқилинч пайтда кишиларга азият бериб, сув олмаслик зарур.

Бешинчи одоб. Сувни меъё­рида ишлатиш керак.

Олтинчи одоб. Ҳаммом­чининг ва сартарошнинг хиз­­­мат ҳақини бериш керак. Ҳам­момдан чиққач, бирор тани­шини учратиб қолса, унга: “Аллоҳ пок қилсин”, деб эзгу ният бил­диради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Иброҳимжон ИНОМОВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 8-сонидан