Дунё янгиликлари

БААда 1,5 мингдан ортиқ аёл фазогир бўлишга ариза топширган

Чоп этилди Oktabr 11, 2019 БААда 1,5 мингдан ортиқ аёл фазогир бўлишга ариза топширганda fikr bildirishni o'chirish

Бирлашган Араб Амирлигининг космик агентлигига  4 минг киши ариза берган. Қизиғи шундаки, мурожаатларнинг учдан бир қисми аёллардан”, дейди БАА Космик агентлиги бош директори Муҳаммад Ал-Ахбаби.

Аҳбабийнинг сўзларига кўра, фазога парвозни амалга оширишни истаётганларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.

Аввалроқ, Бирлашган Aраб Aмирликларининг биринчи космонавти Хазза ал-Mансурий фазода жойлашган Халқаро космик станциясидан туриб, ўз халқига салом йўллаганди. Шунингдек, Аллоҳга шукрона келтириб, ишлар жойида эканлигини айтганди.