Мақолалар

Таомнинг тасбеҳ айтиши

Чоп этилди Oktabr 13, 2019 Таомнинг тасбеҳ айтишиda fikr bildirishni o'chirish

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Сизлар оят-аломатларни азоб деб ҳисоблайсизлар, бизлар эса уларни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида барака деб билардик. Биз Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга овқатлансак, таомнинг тасбеҳларини эшитардик.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бир идишда сув келтирилди, сув у зотнинг бармоқлари орасидан булоқдек оқиб турарди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Баракотли покизаликка келинглар, барака осмондан”, дедилар. Биз келдик ва барчамиз ўша сувдан таҳорат олдик»[1].

 

[1] Имом Бухорий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан