Мақолалар

Абдулла Авлоний: “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Чоп этилди Oktabr 11, 2019 Абдулла Авлоний: “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур”da fikr bildirishni o'chirish

ил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”.
Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. 1400 та тилнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини эътиборга олсак, давлат тили мақомини олган шу юзга яқин тил орасида Она тилимизнинг борлигидан қанча ғурурлансак шунча оз.
Бу йил ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлади.
Янгиланаётган Ўзбекистоннинг бугунги босқичи — миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, бугунги кунда она тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, филолог кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтарди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Қарорибу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Жумладан, мактабларда иншолар танловини ўтказилади, театр ва кинотеатр, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакл, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. “Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари”да халқаро, “Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари” мавзусида эса республика илмий-амалий конференциялари ўтказилади.
Адабий тилимизнинг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Тошкентдаги Миллий боғ ҳамда вилоят ва шаҳарлардаги ҳайкаллари пойига гул қўйиш маросими уюштирилади. Мамлакатимизнинг хориждаги элчихона ва дипломатик ваколатхоналарида “Ўзбек тилининг дўстлари” клуби тузилиб, байрам тадбирлари ўтказилади. Атоқли аллома ва адибларимиз номлари билан аталган ижод мактабларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинади, янги китоблар тақдимоти амалга оширилади.
Энг муҳими, 21 октябрь куни мамлакатимиздаги барча марказий маданият ва санъат саройларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам кечалари ҳар қачонидан кенг ва ўзгача руҳда нишонланади.
Отабек ЖИЯНБАЕВ,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси

 

8
ЎзА