Дунё янгиликлари

Россиялик спортчилар энди мусобақалар пайтида ибодат қила олади

Чоп этилди Oktabr 14, 2019 Россиялик спортчилар энди мусобақалар пайтида ибодат қила оладиda fikr bildirishni o'chirish

Россия Думаси «Россия Федерациясида жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирларида инсоннинг маънавий эҳтиёжларини қондириш эркинлигини таъминловчи ўзгартиришлар киритди.

Ушбу қонунларга ўзгартиришлар спорт тадбирлари иштирокчилари илтимосига биноан киритилган бўлиб, спорт иншоотларида ибодат қилишга имконият беради.

Ўзгартириш ташаббусчилари орасида «Ягона Россия» депутатлари Илдар Гилмутдинов, Рима Баталова, шунингдек Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоат ва диний бирлашмалар қўмитаси раҳбари Сергей Гаврилов бор.

Манба: Islam.ru