Дунё янгиликлари

Германия Туркияга қарши санкциялар жорий этди

Чоп этилди Oktabr 15, 2019 Германия Туркияга қарши санкциялар жорий этдиda fikr bildirishni o'chirish

Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти туфайли мазкур мамлакатга қурол етказиб беришни тўхтатиб, унга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиш бўйича баёнот берди.
“REGNUM” хабарига кўра, бу ҳақда ташқи ишлар вазири Хайко Маас маълумот берган.
Унга кўра, Германия Туркияга қурол етказиб бориш масаласини умум Европа миқёсидаги муҳокамага қўяди. “Туркияга нисбатан бошқа чоралар ҳам кўриб чиқилади”, дейди Маас.