Мақолалар

Испанияда Ислом: тарих ва бугун

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Испанияда Ислом: тарих ва бугунda fikr bildirishni o'chirish

Мусулмонлар Испанияга 700 ҳижрий йилда кириб боришган. Ислом испан тамаддуни равнақида муҳим ўрин тутган. Араб тили эса бутун Европа тиллари, айниқса, испан тили ривожига салмоқли ҳисса қўшган.

Испаниянинг жанубий қис­мини назорат қилган маврлар Андалусия давлатига асос солади. Ушбу давлат VII асрдан XV асргача гуллаб-яшнади. Бу ерда, айниқса, илм-фан, санъат ва тижорат барқ уриб ривожланди. X асрда мазкур давлатнинг йирик шаҳри Қур­тубада 500 минг мусулмон истиқомат қилган (ўша кезлар Париж аҳолиси 38 минг киши эди). Андалусияда ўнлаб кутубхоналар фаолият юритган.

Умавийлар сулоласи вакили Абдураҳмон I 700 йилнинг ўрталарида Испанияга келади. Андалусия (“Варварлар ери”) – Испаниянинг мусулмонлар яшайдиган кат­та қисми, Пиреней ярим орол­ларига биринчи халифа бў­лади. Шунингдек, у умавий­ларнинг Андалусияда уч юз йил­дан ортиқ ҳукмдорлик қил­­ган сулоласини бошлаб бе­ради. Дастлаб Ан­­далу­сия Европанинг бошқа давлатлари каби қаровсиз жой эди. Бироқ икки юз йил давомида мусулмонлар у жойни маданият, санъат ва савдо марказига айлантирди.

Тўққизинчи асрда мусулмон Испанияси пойтахти Қур­­ту­ба билан Европанинг чи­на­кам жавоҳирига айланди. Айниқса, Абдурраҳмон III дав­ри Андалусиянинг олтин асри бўлди. Испания жанубидаги Қуртуба Европанинг интеллек­туал марказига айланди. Ўша вақтларда Лондон кичкина қиш­лоқ эди. Қуртубада эса ярим миллион аҳоли яшар, 113 000 та уй, 700 та масжид бор эди.

Хонадонлар иссиқ сув билан, саройлар фавворалар билан таъминланган, боғлар билан безалган эди. Ғарбликлар учун мўъжизадек туюлган қоғоз ҳам­ма жойда мавжуд эди. У ерда китоб дў­конлари ҳамда 17 та кутубхона фаолият юритарди. Испанияда минглаб бошқа динга мансуб оилалар мусулмонлар ҳукм­ронлиги остида аҳил-иноқ ҳаёт кечиришди!

1013 йили Қуртубадаги энг катта кутубхона йўқ қилинди. Бироқ Ислом анъаналарига содиқ қолган янги ҳукмдорлар китоб тарқатишга ва олимларни шаҳарларга юборишга рухсат бердилар.

Исломнинг Испанияга қай­тиши ХХ асрда, 1978 йил янги конституция қабул қилингани муносабати билан юз берди. 1986 йилда мамлакат парламенти диний эркинлик тўғриси­да қонун қабул қилди.

Бугунги кунда Испания аҳо­ли­сининг 2 фоизи (1,85 млн киши) мусулмон. Улардан фақат 400 минг киши сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга. Испания мусулмонларининг катта қисми ­марокашлик бўлиб, улар мусулмонларнинг 71 фоизини ташкил қилади. Кўпчилиги ­суннийлар.

Статистик маълумотларга кў­ра, Испанияда мусулмон аҳо­ли ҳудудларга тенг тарқалма­ган. Кўплаб мусулмонлар Анда­лусия, Католония ва Барсело­нада истиқомат қилади.

Испаниядаги йирик мусулмон жамоалари – 300 минг киши – Каталонияда яшайди. Мамлакат жанубидаги Андалусияда 120 минг киши истиқомат қилади. Мадридда эса 80 минг мусулмон ҳаёт кечирмоқда.

Испанияда 450 атрофида масжид ва намозхоналар фао­лият юритмоқда. Улардан 13 та­си йирик масжидлар ва Ислом марказлари ҳисобланади.

Испания мусулмонларининг 60 фоизи муҳожирлар ва 40 фоизи маҳаллий аҳоли вакил­ларидир. .

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 8-сонидан