Мақолалар

Тош ва дарахтларнинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом бериши

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Тош ва дарахтларнинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом беришиda fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта мен, пайғамбар қилиб юборилишимдан илгари менга салом берган тошни биламан. Ҳозир ҳам уни танийман”, дедилар[1].

Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

“Мен Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга Макканинг бир чеккасига чиқдим. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайси бир дарахт ёки тоғнинг ёнидан ўтмасинлар, улар: “Ассаламу алайка, ё Расулаллоҳ”, деб салом беришарди»[2].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Доримий ва Имом Аҳмад ривояти.

[2] Саҳиҳ ҳадис. Имом Термизий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм