Мақолалар

Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

Чоп этилди Oktabr 18, 2019 Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуоларda fikr bildirishni o'chirish

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйдан чиқаётиб:

بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ

“Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, дер эдилар» (Маъноси: «Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қудрат ҳам йўқдир”) (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

“Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа» (Маъноси: “Ё Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кў­ришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилини­шидан Сендан паноҳ сўрайман”) (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким уйидан чиққанда: “Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” деса, унга: “Куфийта ва вуқийта ва ҳудийта” (Шайтондан сақландинг, ҳимоя этилдинг ва ҳидоят қилиндинг), дейилади ва ундан шайтон узоқлаштирилади”, дедилар» (Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).

Имом Абу Довуд ривоятида қуйидаги сўзлар зиёда қилинган: «Шайтон бошқа бир шайтонга: “Бир киши ҳидоят этилиб, сендан ҳимоя қилинибди. Энди аҳволинг қандай бўлади?!” дейди».

Ҳар ишни дуо билан бошлашда хайр бўлганидек, банда уйдан чиқаётганида саҳиҳ ҳадисларда келтирилган юқоридаги дуоларни ўқиса, то қайтгунича шайтоннинг ёмонлигидан, васвасасидан ҳимоя қилинади, иншоаллоҳ!

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 3-сонидан