Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси xалқаро форумда иштирок этмоқда

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Ўзбекистон делегацияси xалқаро форумда иштирок этмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

г 13–19 октябрь кунлари Булғор ислом академиясида Татаристон Республикаси раҳбарияти кўмаги билан Қозон Федерал университети ва Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси ва Татаристон республикаси мусулмонлари диний бошқармаси билан ҳамкорлигида “Россия мусулмонларининг диний мероси” биринчи халқаро форумини ўтказмоқда.
Мазкур форумда Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ва марказ бўлим бошлиғи Б.Амонов иштирок этмоқда.
Форумни ўтказишдан асосий мақсади – илмий-эксперт жамоатчилиги, жамоат ва дин арбобларининг Россия мусулмон халқларининг анъанавий исломий маънавий қадриятларини сақлаш, ўрганиш ва ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини, ислом илоҳиётшунослиги ва ислом таълим тизимини ривожлантириш, маданий, цивилизация ва динлараро мулоқотни кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш ва уларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.
Шунингдек, Форумда Россия ва хорижий олимларнинг олий ислом таълимини ривожлантириш соҳасидаги ютуқлари билан илмий, услубий ва ахборот алмашинуви; дунё ва Россия мусулмон ҳамжамиятида ислом илоҳиятшунослигини ривожланишидаги тизимли ёндашувлар; Ислом динида замонавий масалаларга оид ҳукмлар каби масалалар муҳокама қилинади.

О.Юсупов,

Ҳадис илми мактаби ректори