Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон очлик бўйича 2019 йил Глобал индексида 49-ўринда қайд этилди

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Ўзбекистон очлик бўйича 2019 йил Глобал индексида 49-ўринда қайд этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ирланиянинг Concern Worldwide гуманитар ташкилоти ҳамда Германиянинг Welthungerhilfe нодавлат ташкилоти аҳолининг очлик кўрсаткичи бўйича дунё мамлакатларининг Глобал индексини эълон қилди.

Мутахассислар ушбу индексда очлик кўрсаткичини 0-100 баллгача бўлган шкалада баҳолаган. Яъни 0 — энг яхши натижа, 100 эса ўта қониқарсиз ҳолатни англатади.

Ўзбекистон ушбу рейтингда 10,7 балл билан 49-ўринда қайд этилган. 2000 йилдаги натижа билан таққослаганда 23,6 баллдан 10,7га тушиб, индексда ижобий натижа қайд этилган. Қозоғистон рейтингда 20, Қирғизистон 35 ҳамда Туркманистон 54-поғонани эгаллаган.

Энг ёмон натижани яъни 53,6 балл билан энг охирги рўйхатда 117-ўринни Марказий Африка республикаси банд этган. Шунингдек, Покистон (94-ўрин), Ҳиндистон (102-ўрин) ва Афғонистон (108-ўрин) ҳам индексда ёмон натижа қайд этган давлатлар қаторига кирган.

Индексда энг яхши натижаларни Беларусь, Босния ва Герцеговина, Болгария, Чили, Коста-Рика давлатлари қайд этган.

Таҳлилга кўра, 0 дан 10 баллгача натижа «очлик даражасининг пастлиги», 10 дан 19,9 гача «ўртачалиги», 20 дан 34,9 гача «жиддий даражадаги очлик мавжудлиги», 35 дан 49,9 баллгача эса «хавфли даражадаги очлик ҳолати мавжудлигини» ва 50 дан баланд индекс «ўта хавфли очлик кўрсаткичи»ни англатади.