Ўзбекистон янгиликлари

Германиялик исломшунослар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Германиялик исломшунослар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Германиянинг Оснабрук университети Ислом теологияси институти профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ талабалари Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган марказ фаолияти, бу ерда олиб борилаётган илмий-тадқиқот, таржимонлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Дунёдаги нуфузли илм даргоҳлари билан йўлга қўйилган илмий ҳамкорлик алоқаларига эътибор қаратилди.
Марказ музей фондидан ўрин олган экспонатлар, ноёб қўлёзма манбаалар, деворий суратлар германияликларда катта таассурот қолдирди.
Ислом теологияси институти вакиллари ва марказ илмий ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида икки мамлакат илмий муассасалари ҳақида маълумот алмашилди. Германиядаги мазкур таълим даргоҳида Моворауннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан мутафаккир ва алломларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тадқиқ қилиш устида иш олиб борилаётгани эътиборга олиниб, бу борада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ташриф доирасида меҳмонлар Ҳадис илми мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, талабалар билан суҳбатлашди.
Германиялик илм-фан намоёндалари юртимизда диний-маърифий соҳага юксак эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
photo5276031349775510512.jpg
photo5276052408000162748.jpg

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА