Ўзбекистон янгиликлари

Президент университети ташкил этилади

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 Президент университети ташкил этиладиda fikr bildirishni o'chirish

Бу ҳақда бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий ўқув юртлари ректорлари иштирокидаги матбуот анжуманида хабар берилди.

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилган. Шунингдек, халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи етакчи таълим ва илм-фан маркази – Президент университети ташкил этилади, таълимга кредит-модули тизими жорий қилинади.

Шу билан бир қаторда олий таълим муассасалари мустақиллиги жорий этилади, яъни босқичма-босқич республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари қабул квоталарини ўз йўналишларидан ҳамда иқтисодиётнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилаш имконияти яратилади. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон олий таълим тизими Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи хабга айлантирилади.