Ўзбекистон янгиликлари

2020 йилда «Бир белбоғ, бир йӯл, бир туризм” анжуманига Самарқанд мезбон бўлади

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 2020 йилда «Бир белбоғ, бир йӯл, бир туризм” анжуманига Самарқанд мезбон бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Куни кеча Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида «Бир белбоғ, бир йӯл, бир туризм” II Халқаро конференцияси бӯлиб ӯтди. 
Унда дунёнинг 64 мамлакатидан келган 200дан ортиқ ўқув ва давлат муассасалари, туризм соҳасидаги йирик компаниялар иштирок этди. Улар орасида Туризм соҳасидаги юқори малакали ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ӯтган йили Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йӯли” туризм халқаро университети вакиллари ҳам иштирок этди.
Тадбир доирасида туризм соҳаси ва ҳамкорликни ташкил этиш билан боғлиқ ўқув муассасалар ва хусусий компаниялар, шунингдек, сайёҳларни қабул қилишнинг ўзига хослиги, туризм соҳасида ахборот-коммуникацион технологиялар қўллаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Унда III Халқаро конференция 2020 йилда Самарқанд шаҳрида, хусусан, “Ипак йӯли” туризм халқаро университетида ўтказилиши эълон қилинди.
Қайд этиш керакки, мазкур конференция туризм соҳасидаги олимлар ва мутахассислар учун интерактив платформа вазифасини тақдим этадиган нуфузли анжуман ҳисобланади. Ўз навбатида, улар ўзининг сўнгги тадқиқотлари билан шу манзилда соҳа вакилларини таништиради.