Дунё янгиликлари

АҚШ – Туркия ўзаро қарши санкциялар авжида

Чоп этилди Oktabr 17, 2019 АҚШ – Туркия ўзаро қарши санкциялар авжидаda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШ Суриядаги амалиёт туфайли Туркияга қарши санкциялар эълон қилган эди. Туркия бунга жавоб чораларини кўрмоқда, дейилади «IZ.Ru» ахборот портали хабарида. 
Турк парламентидаги манбага кўра, мамлакат жануби-шарқидаги Инжирлик авиабазасидан америкаликларнинг фойдаланиш миқёси кескин чекланиши мумкин.
“Инжирлик Туркиянинг ихтиёрида, бизнинг ундан ким қанча фойдаланишини белгилашга ҳаққимиз бор”, деди парламент депутати Ўзтурк Йилмаз.
Аввалроқ, “The New York Times” эса ўз манбасига асосан, АҚШ Инжирликдан 50 та ядровий бомбани олиб чиқишини маълум қилган эди.