Дунё янгиликлари

АҚШда Трампга импичмент масаласини кўриб чиқаётган Конгресс қўмитаси раҳбари вафот этди

Чоп этилди Oktabr 18, 2019 АҚШда Трампга импичмент масаласини кўриб чиқаётган Конгресс қўмитаси раҳбари вафот этдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШда конгрессмен Элия Каммингс 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Эн Креймер маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

«17 октябрь, пайшанба куни соат 2:45 атрофида конгрессмен Элия Каммингс Жон Хопкинс номли касалхонада узоқ муддат саломатлиги ёмонлашгани сабабли оламдан ўтди», — дейилади журналист Twitter’да қолдирган хабарда.

Демократлар партияси аъзоси бўлган Каммингс Вакиллар палатаси назорат масалалари қўмитаси раҳбари эди. Мазкур қўмита Конгрессдаги президент Дональд Трампга импичмент масаласини кўриб чиқаётган уч қўмитадан бири ҳисобланади.