Мақолалар

Ҳаммамиз мусофирмиз

Чоп этилди Oktabr 19, 2019 Ҳаммамиз мусофирмизda fikr bildirishni o'chirish

Бир йигит ҳаёт маъносини англаш учун дунё кезишни мақсад қилди. Сафар асносида бир донишманд зиёратида бўлди. Донишманднинг уйи китобларга тўла эди. Бор-йўқ жиҳоз гилам, курси ва тўшакдан иборат эди. Йигит ҳайратланиб сўради:

– Нега уйингизда ҳеч вақо йўқ?

Саволига савол қайтди:

– Сенинг ҳам, чироғим, кийимингдан бўлак ҳеч нарсанг йўқ экан. Нега?

– Ахир, мен мусофирман, кўриб турибсиз-ку!

Донишманд кулди:

– Мен ҳам худди сен каби мусофирман.

Башорат ТЎХТАСИН қизи тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 17-сонидан