Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Подшоҳ номуси зулм билан синади, адолат билан эмас

Чоп этилди Oktabr 19, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Подшоҳ номуси зулм билан синади, адолат билан эмасda fikr bildirishni o'chirish

Нўширвон айвонининг олдидаги саҳн турлик жавоҳиротлар билан фарш қилинган эди. Қўшни кампирнинг бир ориқ сигири бўлиб, уни ҳар куни эрталаб ўтлоққа чиқарар, оқшом уйига келтирар эди. Сигир бу икки вақтда – боргунча ва келгунча ул рангоранг фаршнинг устидан ўтарди ва тезаги билан ифлос қиларди. Мулозимлардан бири деди:

– Эй кампир, бундай қабиҳ ишларни қилмагин, бу билан подшоҳнинг шаънини синдирасан, салтанати ҳайбатини бузасан!

Кампир жавоб берди:

– Подшоҳ номуси зулм билан синади, адолат билан эмас, шавкати биноси жаҳлдан хароб бўлади, адолатга мувофиқ мен ҳар қандай ишни қилсам, булар билан подшоҳнинг яхши отига шуҳрат бераман ва яхши сифатини замона охиригача боқий қолдираман.