Мақолалар

Жаннат остонаси

Чоп этилди Oktabr 19, 2019 Жаннат остонасиda fikr bildirishni o'chirish

Мункиллаб қолган она фарзандининг ишдан қайтишини узоқ кутди. Тонгга яқин кўзлари илинди. Уйғонганида, ўғли пойига бош қўйиб ухлаб ётарди. Шошилиб мажолсиз оёқларини тортиб олди. Шу аснода боласининг елкасидан туртди:

– Тур, болам, оёғим остида қолиб кетибсан.

Ўғил сергак тортди. Онаизорнинг ажин босган юзига табассум қилиб:

– Ундай деманг, онажон. Мен оёғингиз ос­тига эмас, жан­натнинг остонасига бош қўйдим…

Абдумутал АБДУЛЛАЕВ

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 8-сонидан