Мақолалар

Гўзал тарбия меваси

Чоп этилди Oktabr 21, 2019 Гўзал тарбия мевасиda fikr bildirishni o'chirish

Шифокор ташқарига чиқиши билан уч ўғил унга савол назари билан тикилди.

– Хавотирга ўрин йўқ. Бир ҳафталик муолажадан кейин беморнинг соғлиғи анча яхши… Аммо бир нарсага тушунмаяпман. Нега ҳар куни барчангиз бирга келасизлар? Ахир, бошқа ишинг­лар йўқми? Навбат билан келиб онангизга қарасангиз яхшимасми?!

Укалар аста акага боқишди. Ака бошини кў­тармай изоҳ берди:

– Сиз ҳақсиз, доктор. Аммо онамиз қайси би­римизнинг исмимизни айтиб йўқлашини бил­маймиз-да… .

Абдумутал АБДУЛЛАЕВ

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 8-сонидан