Мақолалар

Обод қишлоқнинг маърифат маскани

Чоп этилди Oktabr 22, 2019 Обод қишлоқнинг маърифат масканиda fikr bildirishni o'chirish

Буни ҳатто хаёлимгаям келтирмагандим. Акам 63 ёшдалар. Катта бир бинони таъмирлаб, “Китоб дўкони очаман”, дедилар. Уста чақириб жавонлар ясаттирдилар. Бир ҳафтада бино пештоқига “Китоблар” ёзуви осиб қўйилди. Зармитан қишлоғимизда катта китоб дўкони!

Янгам: “Айримлар устингиздан куляпти”, дейди. “Эҳ, китоб дўконини кўзи дунё матосидан бошқани кўрмаган жоҳил кулгу қилади-да…” – жавоб қилади акам.

Дўкон тез орада китоблар билан тўлди. Акам хурсанд: “Одамлар китоб сотиб олишяпти, буюртма ҳам беришяпти”, дейдилар.  “Ислом ва олам”, “Ислом ва ахлоқ”, “Мен ҳам намоз ўқийман», “Салоҳиддин Айюбий”, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоблари, канцелярия маҳсулотлари… Дарсликми, бадиий китобларми, услубий қўлланмами – мижозлар сўраган нарсаларни тезда олиб келишга киришадилар.

Обод қишлоғимиз учун бу китоб дўкони оз фурсатда маърифат масканига айланди.

Роҳила СИРОЧЕВА

Навоий вилояти Қизилтепа тумани

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 17-сонидан