Мақолалар

Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради

Чоп этилди Oktabr 22, 2019 Аллоҳ муҳсинларни яхши кўрадиda fikr bildirishni o'chirish

Эзгулик қилув­чилар атрофимиздаги ғофилларнинг уйғо­ниш­ларига имкон қадар ёрдамлашишлари лозим.

Ислом – адолатли дин. У махлуқ­нинг ҳақини Холиқнинг ҳақидан муқаддам қўяди. Яъни, сиз фарз бўлган ҳаж амалини бажариш учун етарли миқдорда маблағингиз бор. Аммо бир мусулмондан ана шу маблағ миқдорича қарздорсиз. Бу ҳолатда энг аввал қарзингиздан қутуласиз ёки ҳақдордан қарзни тўлаш ўрнига ҳажга бориш учун изн беришини сўрайсиз. Зеро, банданинг ҳақи Аллоҳнинг ҳақидан муқаддамдир.

Ёрдам сўрашга ботина олмай турган бечора-мискинлар бизга қиёматдаги аҳволимизни, Аллоҳ­нинг ҳузурида ёрдам сўрашга ботинолмай турган мулзам аҳво­лимизни эслатишга ҳақлидир.

Аллоҳ таоло эзгулик қилувчи­лар билан биргадир. Мис­киннинг кўнг­ли­ни обод қилиш Аллоҳ ризосига эришиш йўлларидан­дир.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 8-сонидан