Мақолалар

Қизил қушча ўз ҳақини олгач, қайтиб келмади

Чоп этилди Oktabr 23, 2019 Қизил қушча ўз ҳақини олгач, қайтиб келмадиda fikr bildirishni o'chirish

Саҳобалардан баъзилари бир қушнинг иккита полапонини олдилар ва қуш полапонларини излаб келди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Сафарда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­га ҳамроҳ эдик. Бир дарахт олдидан ўтаётиб унда қизил қушчанинг икки полапонини кўриб қолдик ва қўлимизга олдик. Қушча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) олдиларига келиб қанотларини қоқа бошлади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бунга озор берди?” дедилар.

– Бизлар, – дедик.

– Уларни жойига қўйинглар, – дедилар. Биз жойига қўйдик ва у бошқа қайтиб келмади»[1].

 

[1] Ҳасан ҳадис. Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм