Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда Буюк Британия университетининг филиали очилади

Чоп этилди Oktabr 21, 2019 Ўзбекистонда Буюк Британия университетининг филиали очиладиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг 18 октябр куни Ўзбекистон адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британиянинг Юридик университети (ULaw) раҳбарияти билан Ўзбекистонда университет филиалини ташкил этиш лойиҳасини тезкор амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказди.
Tомонлар Tошкент шаҳрида университет филиалини ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар режасини батафсил муҳокама қилдилар ва ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлашди. Шунингдек, лойиҳа босқичлари, ўқув дастурлари ва молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Лойиҳа талабаларга бизнесни бошқариш бўйича бакалавр дастурларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ўзига хос жиҳатларини ва халқаро савдо ҳуқуқи бўйича LLB бўйича таълим беради.
Mаълумот учун: ULaw (University of Law) Буюк Британиянинг нотижорат хусусий университети бўлиб, ҳуқуқшунослик, ихтисослаштирилган юридик таълим ва Британия ҳуқуқшунослари ва юристлари учун узлуксиз таълим курсларини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Tошкент шаҳридаги Халқаро юридик университет Вазирлар Mаҳкамасининг жорий йил 24 сентябрдаги қарорига биноан ташкил этилмоқда.

 

1 852
Шухрат НЕМАТОВ, ЎзА