Болалар

ҲАЙВОНЛАР – БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ

Чоп этилди Oktabr 21, 2019 ҲАЙВОНЛАР – БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗda fikr bildirishni o'chirish

Бунга уйидаги жониворлар ҳаётини қутқариб қолган одамларнинг ишончи комил. Марҳамат, бешта момиқ ва қанотли қаҳрамонларни қарши олинг.

Вилли деган қанотли халоскор

Виллининг бекаси уйида энагалик қилар эди. Нимадир бўлади-ю, хамир қориб ўтирган аёл икки ёшли васийликдаги ўғлини ошхонада қолдириб ташқарига чиқади. Унинг ёнидаги ходача устида Вилли бу ерда бўлаётган воқеаларни синчковлик билан кузатиб ўтирар эди. Шу вақт болакай томоғини ушлаб ғайриихтиёрий равишда оғзини очади. Тўти дарҳол уйни бошига кўтариб “Ойижон бола!” дея қичқира бошлайди. Ошхонага югуриб келган аёл боланинг кўкариб кетганини кўради. У боланинг томоғига тиқилган бегона нарсани чиқариб олади. Бу иши учун Вилли Қизил ярим ой жамиятининг “Ҳаёт халоскори” фахрий ёрлиғи билан тақдирланади.

 

Слинки Малинки

Баъзида мушуклар бекаларини фақат егулик берадиган восита деб уларга бефарқ муносабатда бўладигандек кўринади. Аммо Англиянинг Тодморден шаҳрида яшовчи Сликни Малинки деган мушук бундай эмаслигини исботлади.

Унинг белидаги хроник оғриқдан азият чекиб келадиган бекаси оғриқ бир оз бўлса-да, пасайсин деган ниятда морфин олмоқчи бўлади. Бироқ у укол олгани заҳоти йиқилиб ҳушидан кетади ва хийла вақт ўзига келмайди. Шунда мушук қўшнилариникига югуриб чиқади ва уларнинг эътиборини тортиш учун панжалари билан деразасини ура бошлайди. Қўшнилари мушукнинг ўзини ғайритабиий тутишининг сабабини билишга чиққанда Слинки Малинки уларни ўз уйига эргаштириб боради ва улар хонада беҳуш ётган аёлни топиб олади. Етиб келган врачлар аёлнинг ҳаётини аранг сақлаб қолади.

 

Дори

Кечаси Дори деган қуён ҳар доимгидек ўз катагида ётган эди. Унинг хўжайини Саймон эса телевизор томоша қиларди. Дафъатан, эркак кўзларини юмди ва ҳушидан кетди. Хонага кириб келган аёли эрини чарчаб кўзи илинган бўлса керак деб ўйлаб устини ёпиб қўйди. У энди хонада чиқмоқчи бўлганда Дори одатига хилоф равишда ўзини қафаснинг ҳар тарафига ура бошлайди ва Саймон ётган томонга интилаверади. Қуённинг ғайритабиий ҳаракатидан безовта бўлган аёл эрини уйғотиб унга қуённинг бетоқатлигини кўрсатмоқчи бўлади ва шунда Саймоннинг беҳуш эканини билиб қолади. Воқеа жойига етиб келган врачлар эркакнинг сахари бирданига кўтарилиб кетган дея ташхис қўйишади.

 

Вунси