Мақолалар

Боболар демишки… Сабр баёнида

Чоп этилди Oktabr 23, 2019 Боболар демишки… Сабр баёнидаda fikr bildirishni o'chirish

– Сабр била кўп боғлиғ иш очилур, ишда ошуққон кўп тойилур, кўп тойилғон кўп йиқилур. Ишда ошуқмоқ ёш ўғлон ишидур, сабр била иш қилгувчи тажрибалиғ улуғ ёшлиғ киши ишидур.

Б а й т:

Ҳар кимсаки айламас ошиқмоғни хаёл,

Яфроғни ипак қилур, чечак баргини бол.

Алишер НАВОИЙнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан, 20 жилдлик, 14-жилд, 104-бет.