Мақолалар

Ўтирган ҳолда ичиш ва ейиш мустаҳабдир

Чоп этилди Oktabr 24, 2019 Ўтирган ҳолда ичиш ва ейиш мустаҳабдирda fikr bildirishni o'chirish

رَوَى مُسْلِمٌ عَنْ أنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ  نَهَى أَنْ يَشْرَبَ الرَّجُلُ قَائِمًا قَالَ قَتَادَةُ: فَقُلْنَا لِأَنَسٍ: فَالْأَكْلُ؟ قَالَ: ذَلِكَ أَشَرُّ”

Имом Муслим Анасдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қи­лади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тик туриб ичишдан қайтардилар. Қатода (розияллоҳу анҳу) “Таом ейишни-чи?”деди. “У жуда ҳам ёмон”, деди.

رَوَى مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا، فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئ”

Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу ан­ҳу) ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам): “Сизларнинг биронтангиз тик турган ҳолда ичмасин, ким унутиб ичган бўлса, бас, қайт қилсин”, дедилар.

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тик турган ҳолда ичганлари ҳақида ҳадислар бор. Ўтириб ичишга монелик қиладиган сабаблар бўлса, тик туриб ичиш жоиз. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Замзам сувини тик туриб ичганлари боис, Замзам суви турган ҳолда ичилади.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм