Дунё янгиликлари

Индонезияда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётларига бағишланган музей очилади

Чоп этилди Oktabr 22, 2019 Индонезияда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётларига бағишланган музей очиладиda fikr bildirishni o'chirish

Жанубий Ява вилояти Депок шаҳрида жойлашган Индонезия Ислом университети яқинида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ҳақида маълумот берувчи музей ташкил этилиши бошланди.

Бунга ўхшаш музей фақатгина Саудия Арабистонида мавжуд эканлиги ва Индонезиядаги музей дунёда иккинчиси бўлиши қайд этилган.

Музейнинг ташкил этилиши борасида Индонезия масжидлари Кенгашининг Бутунжаҳон мусулмонлари лигаси ва Жиддадаги Awqaf al-Islam Foundation жамғармаси билан имзолаган келишувида маълум қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати