Дунё янгиликлари

Эксперт: Селфи тушиш қаришни тезлаштиради

Чоп этилди Oktabr 22, 2019 Эксперт: Селфи тушиш қаришни тезлаштирадиda fikr bildirishni o'chirish

Буюк британиялик экспертлар селфидан нотўғри фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди, дея хабар берди «Аctualnews.org» нашри.

Селфидан фойдаланишнинг инсон организми учун зарари тамаки маҳсулотларини чекиш ва қуёшда куйишдан кам эмас экан. Бунга сабаб смартфонлардан селфига тушилаётган пайтда чиқадиган электромагнит нурлар экан.

Селфи ишқибозларига маълумки, идеал суратга эга бўлиш учун камида 50 тача суратга тушиш керак. Бундан кўринадики, смартфондан тарқалаётган электромагнит нурлар селфи тушаётган одамнинг терисини 50 марта зарарлайди. Бу эса терининг жуда тез қаришига олиб келади.