Дунё янгиликлари

Афғонистонда аёл раҳбарлик қиладиган биринчи партия рўйхатдан ўтказилди

Чоп этилди Oktabr 23, 2019 Афғонистонда аёл раҳбарлик қиладиган биринчи партия рўйхатдан ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Таниқли сиёсатчи аёл Фаузия Куфий раҳбарлик қилувчи «Афғонистондаги ўзгаришлар ҳаракати» партияси сиёсий фаолиятни юритиш учун рухсатнома олди ва ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Afghanistan.ru» хабар берди.

Шу тариқа Афғонистонда аёл раҳбарлик қиладиган энг биринчи партия фаолиятига старт берилди. Куфий бошқарувидаги ушбу ташкилот аввал ҳам сиёсий фаолият билан шуғулланган, лекин энди сиёсий партия сифатида расмийлашитирилди.

Партия раҳбари «Афғонистондаги ўзгаришлар ҳаракати» ёрдамида мамлакатдаги барча аёлларнинг бирлашиши ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг ҳимоя қилинишига умид қилаётганини таъкидлади.

Фаузия Куфий Афғонистондаги энг таниқли сиёсатчи аёллардан бири ҳисобланади. У Бадахшон халқи номидан кетма-кет икки бора парламент қуйи палатаси вакили сифатида сайланган. Куфий хоним ўз номзодини 2018 йилда ўтган парламент сайловларига ҳам қўйишга уринган, бироқ Комиссия шикоятлар сабаб бу қарорни қўллаб-қувватламади. Депутат аёл Комиссиянинг ушбу қарорини ҳукуматга нисбатан сиёсий тарафкашлик ва давлат бошқарувидаги кучларнинг кўрсатмаси бўйича чиқарилганини таъкидлаган. Фаузия Куфий «Толибон» ҳаракати вакиллари билан музокараларда ҳам иштирок этган ва жараёнда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилган.