Янгиликлар

Путин ва Эрдўғон олти ярим соат давом этган музокаралардан кейин Сурия ҳудудида ҳамкорликда ҳаракат қилишни келишиб олди

Чоп этилди Oktabr 23, 2019 Путин ва Эрдўғон олти ярим соат давом этган музокаралардан кейин Сурия ҳудудида ҳамкорликда ҳаракат қилишни келишиб олдиda fikr bildirishni o'chirish

Сочи шаҳрида ўтказилган Россия президенти Валдимир Путин ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги музокаралар ўз поёнига етди. Икки давлат ўртасида олти ярим соат давом этган муҳокамалардан сўнг Россия ва Туркия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Унга кўра, Москва ва Анқара қўшинлари Сурия ҳудудидаги «Тинчлик булоғи» операциясининг 23 октябрдан Россия ҳарбий полицияси ва Сурия чегара хизмати ҳарбийлари «Тинчлик булоғи» операцияси ўтаётган ҳудудга киритилади. Навбатдаги 150 соатлик ўт очмаслик шарти якунига етгач курд жангариларининг белгиланган ҳудуддан чиқиб кетишини назорат қилиш бўйича биргаликда патрул-назорат тадбирларини амалга оширилади. Қўшма патрул тадбирлари Камишли аҳоли яшаш ҳудудидан ташқари «Тинчлик булоғи» ҳарбий ҳаракатлари амалга оширилаётган барча ерлар жумладан, Тел-Обод ва Рас-ал-Айн вилоятларида ўтказилади.