Мақолалар

Саййид Амир Кулол дейдилар:

Чоп этилди Oktabr 27, 2019 Саййид Амир Кулол дейдилар:da fikr bildirishni o'chirish

  • Эй ёронлар, ихлос этинг – халос бўлурсиз, (Аллоҳ ғазабидан) қўрқинг– нажот топурсиз.
  • Билингки, ҳалол луқма дилни ва тилни пок этади. Зеро, одамнинг ошқозони худди ҳовуз кабидур. Унга тоза сув қуймоқ лозим. Шунда ҳовуз сувидан вояга етган гул ва дарахт меваси пок ва манфаатли бўлгай.
  • Барча тоатнинг бошида тавба туради. У – қилинган гуноҳга дилдан пушаймон бўлмоқ ва уни қайта такрорланмасликка аҳд қилмоқдир.
  • Иродат (муридликка қўл бериш) – Ҳақ таоло ёди билан яшамоқ, замима (ёмон хулқ) одатларни тарк этмоқ, аҳдга вафо қилмоқ, омонатдорлик, ўз-ўзини тақсир (қусурли) санамоқ, яъни ўз камчиликларини кўра билмоқликдир.
  • Худойи таоло фармонларига мутаважжиҳ (юз тутувчи) бўлинг, қаерда бўлманг илм талабидан узоқда юрманг ва обу оташ дарёларига дуч келсангиз ҳам ғаввос бўлиб кечиб ўтинг.
  • Яхши хулқ ва жувонмардликдан бошқа ҳеч бир хислат одам динини ислоҳга келтиролмас.
  • Олимларга мулозамат қилинг, уларга яқинлашинг. Чунки бу тоифа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ислом ворисларидур. Чунончи Расулуллоҳ алайҳиссалом айтибдурларки, “Ал-уламау варосатул анбийааи” (Уламолар набийларнинг ворисларидир). Эй ёронлар, зинҳор олимлар билан алоқани узманг, токи ҳар икки оламда ҳам нажот топгувчилардан бўлгайсиз. Билингки, нодонлар суҳбати сизни Аллоҳ таолодан узоқлаштирур.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 17-сонидан