Слайдер

Қуръонни қалбга жо айлаб!

Чоп этилди Oktabr 25, 2019 Қуръонни қалбга жо айлаб!da fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг октябрь ойи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва тажвид ойлиги» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун 24 октябрь куни институтнинг талаба қизлари ўртасида «Қуръонни қалбга жо айлаб!» номли Қуръон мусобақаси уюштирилди. Мусобақани институт ректори У.Ғофуров кириш сўзи билан очиб берди.
Мусобақа қуйидаги 5 та шарт асосида бўлиб ўтди:
1. Ҳифз;
2. Тиловат;
3. Жамзурийнинг «Туҳфатул атфол» ва Жазарийниг «Манзуматул муқаддима» номли тажвидга оид асарларини ёддан ўқиш;
4. Шотибийда зикри келган етти қироат имомларининг хаётларини сўзлаб бериш;
5. Қуръонга оид саволларга жавоб бериш.
«Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра устозлари – Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов ва Жаҳонгир қори Рўзиев ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.
Беллашув якунига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 3-курс «Сабиқот» жамоаси;
2-ўрин: 2-курс «Бушро» жамоаси;
3-ўрин: 1-курс «Убай ибн Каъб» жамоаси.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар топширилди.

Манба: https://islaminstitut.uz