Дунё янгиликлари

Бразилиялик тренер Доғистонда Исломга кирди

Чоп этилди Oktabr 28, 2019 Бразилиялик тренер Доғистонда Исломга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

МАХАЧҚАЛЪА, 28 октябрь – РИА «Дагестан». Доғистонда бир неча йилдан бери ишлаб келаётган, жиу-жисту бўйича бразилиялик тренер Марко Мачадо Ислом динига кирди.

Шогирдлари устозини Исломга киргани муносабати билан Қуръони карим ва жойнамоз билан қутлашди.

Марко Мачадо Махачқалъада жанг санъатидан тренерлик қилади. У жиу-жисту бўйича доғистонлик жаҳон чемпионати совриндорларини чиқаришга эришган.