Мақолалар

Каъбатуллоҳ калитининг фазилати

Чоп этилди Oktabr 29, 2019 Каъбатуллоҳ калитининг фазилатиda fikr bildirishni o'chirish

Имом, Ҳофиз Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ “Табйин” китобида олим Абдураҳим Қушайрийнинг ҳаётидаги бир воқеани келтирган.

Абдураҳим Қушайрий Имом Абдулкарим Қушайрий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли, Абу Исҳоқ Шеърозий ва Имомул Ҳарамайн раҳимаҳуллоҳларнинг шогирдлари бўлган. Бу зот 514 ҳижрий йилда вафот этган. Демак, бу воқеа 926 йил илгари бўлиб ўтган.

Абдураҳим Қушайрий Маккада бўлган кезлари жуда қаттиқ дардга чалинди. Ҳатто яшаб кетишига кўзи етмай қолди. Бир кун унинг ҳузурига Каъбатуллоҳнинг калитига эгалик қиладиганлар оиласидан бўлган маккалик бир киши кирди. У Абдураҳимга “Оғзингни оч” деди. Абдураҳим оғзини очган пайт, Каъбанинг калитини унинг оғзига солиб, айлантирди-да, сўнг калитни бутун танаси бўйлаб юргизди.

Абдураҳим айтади: “Худди мени кишандан озод қилгандай – Аллоҳ таоло шу калитнинг баракотидан дардимга шифо берди”.

Уламолар гапиришга қийналаётган ёш болаларга ҳам Каъбатуллоҳнинг ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзалари калитини ялатишни тавсия қиладилар.

Азизбек ХОЛНАЗАРОВ