Дунё янгиликлари

Покистон Ҳиндистон расмийларига ўз ҳаво ҳудудида парвоз қилишни тақиқлади

Чоп этилди Oktabr 29, 2019 Покистон Ҳиндистон расмийларига ўз ҳаво ҳудудида парвоз қилишни тақиқладиda fikr bildirishni o'chirish

Покистон ҳукумати Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг мамлакат ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилишини тақиқлади, дейилади “REGNUM” агентлиги хабарида.
Кашмирдаги вазиятнинг кескинлашиб бориши мазкур қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Покистон томони Жамма ва Кашмир штатидаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши тизимли тарзда давом этаётганини таъкидламоқда. Кейинги бир неча ҳафтада Покистон уч марта Ҳиндистоннинг юқори мартабали расмийларига ўз ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилишига рухсат бермади.