Мақолалар

АЁЛ ЗОТИ

Чоп этилди Yanvar 25, 2019 No Comments

Бу аёл зотига сўз йўқ, таъриф йўқ.

У йўқким дунёда зоти ориф йўқ.

Агарчи гуноҳ йўқ, амри маъруф йўқ

Гуноҳкордир одам то камолгача.

 

Эй аёл, дилбарим кимни суйдингиз,

Суйганда то томир қадар куйдингиз,

«Азизим не учун севмай қўйдингиз?»

Ўрин қолдирмайлик шу саволгача.

 

Бу оғир дард экан, ёмон оғридим.

Ёмон куяр экан бунда бағри дил,

Қутула олмасам керак бу дарддан

Камолимдан тортиб шум заволгача.

 

Ишқ деса ўйнайди ҳатто фалаклар,

Сеҳридан яйрайди ҳурлар, малаклар,

Ишқ деса бўлармиш жони ҳалаклар,

Бўронлардан тортиб шўх шамолгача.

 

Зоти аёл яшар пок гарди билан,

Кўнгил шод тоабад бир марди билан,

Ўлган бўлса ўлди ишқ дарди билан,

Момо Ҳаводан то-о-о…

Гулжамолгача.

Гулжамол АСҚАРОВА

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan