Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонга бу йил 725 минг сайёҳ келди

Чоп этилди Oktabr 29, 2019 Ўзбекистонга бу йил 725 минг сайёҳ келдиda fikr bildirishni o'chirish

Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонга келган ва кетган шахсларга оид маълумотлар билан бўлишди.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сонининг таҳлилига кўра, январь–сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 388 800 нафарга кўп чет эл фуқаролари ташриф буюрган. Кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 2018 йил январь–сентябрь ойларида 10 812 000 кишини ташкил этган бўлса, 2019 йил январь—сентябрь ойларида 9 771 200 нафарни ташкил этди.

2019 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг 54,1 фоизини (3 273 100 киши) эркаклар, 45,9 фоизи (2 782 200 киши) аёлларни ташкил этади.

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Шу билан бирга, кетган Ўзбекистон фуқароларининг 58,9 фоизи (5 756 300 киши) эркаклар, 41,1 фоизи (4 014 900 киши) аёллардир. МДҲ давлатларидан Ўзбекистонга 5 586 000 киши ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 4 026 600 нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида, 623 800 нафари транзит орқали, 452 100 нафари сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистонга 469 300 киши ташриф буюрган.

Халқаро туризм статистикаси бўйича тавсияларга мувофиқ (БМТБТТ—2008), «хизмат юзасидан», «ўқиш», «саёҳат», «қариндошларни йўқлаш», «даволаниш», «тижорат» мақсадларни ўз ичига олган сайёҳлик сафарлари билан Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони 2019 йил январь—сентябрь ойларида 4 938 500 кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 26,1 фоизга ошган.