
Хитой Ливандаги суриялик қочоқлар учун инсонпарварлик ёрдамини юборади
Хитой Ливандаги суриялик қочоқлар учун кўмак тарзида бу мамлакатга зудлик билан инсонпарварлик ёрдамини юборади. “Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Хитойнинг Ливандаги элчиси Ван Кэцзянь маълум қилган.
Хитой томони бу мамлакатдаги суриялик қочоқлар учун бир миллион тонна буғдой юборади. Бундан олдин ҳам Хитой худди шундай беғараз ёрдам кўрсатган, ўша пайтда Ливандаги суриялик қочоқларга 2,5 минг тонна гуруч юборилганди.